Выучить больше:
Иштирокчи техник топшириқда белгиланган ҳажм, функционал архитектура, ишлаш режимлари ҳамда техник параметрларга тўлиқ мувофиқ ҳолда биноларнинг автоматлаштирилган қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги, видеокузатув, киришни назорат қилиш ва муҳандислик тизимларига 24/7 режимида узлуксиз техник хизмат кўрсатиш имкониятига эга эканлигини тасдиқлаши лозим. Бунда иштирокчи таклиф тақдим этишдан аввал объектдаги мавжуд қурилмаларни жойига чиққан ҳолда кўздан кечириши , ушбу турдаги мураккаб тизимларга (хусусан, «Ataka» газли ёнғин ўчириш, Geovision серверлари, S2000 серияли назорат панеллари ва бошқалар) техник хизмат кўрсата олишини ҳамда улар билан ишлаш бўйича тегишли тажриба ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Иштирокчи ўзининг иш тажрибаси ва ҳуқуқий мақомини тасдиқлаш учун ўхшаш объектларда бажарилган ишлар бўйича шартномалар ва актлар, тавсия хатлари, лойиҳалар реестри, давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномаси, СТИР, устав, банк реквизитлари, ваколатли шахс ҳақидаги буйруқ ёки ишончнома, тегишли лицензия ва рухсатномалар, суғурта полиси, солиқдан қарздорлик йўқлиги ҳамда суд ишлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни тақдим этиши шарт. Шунингдек, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи техник кафолат хати, белгиланган малакавий таркибдаги мутахассислар тўғрисидаги маълумот (Бош муҳандис, автоматика, IT/Сервер, СКУД ва видеокузатув мутахассислари) ҳамда ўхшаш техник мураккаб объектларда бажарилган ишлар бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши, тизимларнинг 99% ишчи ҳолатда бўлиши ва авариявий вазиятларда 30–60 дақиқа ичида тезкор тикланиши таъминланиши шарт.